Тарихий муваффақият: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жамоавий Жаҳон чемпионатига йўл олди!
Тарихда илк бор, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жамоавий Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди. Қизларимиз Боку саралашида Озарбайжонни 2,5–1,5 ҳисобида мағлуб этиб, Испаниянинг Линарес шаҳрида ўтадиган финал босқичига чиқди!
Жамоамиз аъзолари: Нафиса Мўминова (жамоа раҳбари), Афруза Хамдамова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова, Гулдона Каримова, Мадинабону Халилова.
Қизларимизни ажойиб ғалаба билан табриклаймиз ва финал босқичида омад тилаб қоламиз!



Фикрлар