Тарихий учрашувда АГМК Осиё гранди билан жанговар дуранг қайд этди

Осиё Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал-Ҳилол" - АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Дастлаб, Зафар Полвонов тезкор голи билан ҳисобни очди. Аммо саудияликлар бу голга 2 бор жавоб қайтара олди. Раҳмонов ўз дарвозасига тўп киритиб юборди ва Вьетто Раҳимов дарвозасини ишғол этди. Ўйин якунига қадар Санжар Шоаҳмедорв ҳисобдаги фарни йўққа чиқарди.

Шу тариқа, олмалиқликларнинг гуруҳ босқичидаги илк ўйини қитъа грандига қарши дуранг билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, АГМК ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда.

  • 90+4'

    Учрашув якунданди! АГМ тарихий ўйинда муҳим очкони қўлга киритди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бирорта жамоа футболчисининг келажагини олдиндан айтиб бўлмайди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Санжар Турсунов ва Дилшод Аҳмадалиев ўрнига Дилшод Жўраев ҳамда Мирғиёс Сулаймонов тушди.

  • 84'

    Томонлар юқори темп биолан ҳаракат қилмоқда.

  • 81'

    Жарима майдони ичидан Шоҳруҳ Гадоев кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 80'

    Вакилларимиз бурчак тўпини қўлга киритди.

  • 78'

    Қосимов майдонга ташлаган футболчилар ўйинга тезлик қўша олди.

  • 76'

    Ҳисоб тенглашганидан кейин саудияликлар анча фаоллашиб қолди.

  • 74'

    Элвин Фортеснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 74'

    Жарима майдонига ёриб кирган Каррильони ҳимоячилар тўхтатди.

  • 72'

    Гол рақибга жиддий тарсаки туширди. Абдуллоҳ Отайфнинг кучли зарбасидан кейин Раҳимов тўпни қайтарди.

  • 70'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АГМК ҳисобни тенглаштирди!

    Жарима майдони марказида тўпни қабул қилган Санжар Шоаҳмедов дарвозани ишғол этди.

  • 67'

    Акром Комиловнинш зарбаси шерилари ета олмади.

  • 65'

    Сўнгги дақиқаларда устунлик футболчиларимиз томонида бўлиб турибди.

  • 63'

    Зафар Полвоновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 62'

    Тошматов ўрнига Фортес, Қосимов ўрнига Шоаҳмедов тушди.

  • 61'

    Полвоновнинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўп йўлини тўса олди.

  • 58'

    Тошматовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмали.

  • 56'

    Рақиб футболчилари олмалиқликларни марказдаёқ тўпсизлантирмоқда.

  • 54'

    Жаримадан йўллаган зарбани Валижон Раҳимов қайтарди.

  • 52'

    Жамоадоши узатган тўпга Шаҳрони ета олмади. Пас кучли чиқди.

  • 50'

    Гадоевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам номинал мезбонлар тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. Олға, йигитлар!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Бўлим сўнгини Қосимов шогирдлари тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Гадоев ҳужумда тўп йўқотди. Шоҳрух жамоасининг позицион ҳужуми якунланишига сабабчи бўлиб қолди.

  • 43'

    Гомис жарима майдони ичида йиқилиб тушди. У ҳакамга эътироз билдирмоқда.

  • 42'

    Вьеттонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Раҳимов ушлаб олди.

  • 41'

    Қосимовдан юриш: Ғофуров ўз ўрнини Гадоевга бўшатиб берди.

  • 40'

    Футболчиларимиз бирин-кетин хатоларга йўл қўймоқда. Ҳайрият, рақиб бу сафар ундан фойдалана олмади.

  • 39'

    Вьеттонинг бу сафарги уринишидан кейин тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 38'

    Муҳаммад Канонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 36'

    ГОЛ! "Ал-Ҳилол" ҳисобда олдинга ўтиб олди.

    Ғофуровнинг қўпол хатосидан кейин тўпни олиб қўйган рақиб жарима майдони ичига паслар билан ёриб кирди ва Вьетто Раҳимов дарвозасини ишғол этди.

  • 35'

    Валижон бу сафар бирга-бир вазиятга чиқиб борган рақибини зарарсизлантирди.

  • 33'

    Вьеттонинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Раҳимов қайтарди.

  • 31'

    "Ал-Ҳилол"нинг ҳужумлари кескинроқ чиқяпти.

  • 29'

    Вакилларимиз олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти. Аммо аксарият уринишлар бесамар якунланмоқда.

  • 27'

    ГОЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Раҳмонов ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 26'

    Қосимовнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 25'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 23'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Раҳимов бир уринишда ушлай олмади. Бироқ Валижон вазиятни бартараф этди.

  • 21'

    Ғофуровнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 20'

    Вакилларимиз ҳаводан бериладиган узун паслар билан олдинга ўтмоқда.

  • 19'

    Тошматов бурчакдан тўпни жарима майдонига оширди. Дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 17'

    Бафетимби Гомиснинг узоқ масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 16'

    Ҳисоб ўзгариши мумкин эди! Жарима майдонига етказилган тўпни Полвонов бироз ноаниқ зарба берди.

  • 15'

    Қосимов шогирдлари ажойиб прессинг амалга оширмоқда.

  • 13'

    Олмалиқликлар марказда тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 11'

    ГОООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Зафар Полвонов ҳисобни очди.

  • 10'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Тошматов майдон ташқарисига чиқариб юборди. Энди номинал мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритади.

  • 9'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Жокич рақибига нисбатан қоида бузди. Рақибларимизда стандарт юзага келди.

  • 7'

    "Ал-Ҳилол" футболчилари қанотларни фаол ишлатиб, олдинга ўтмоқда.

  • 5'

    АГМК футболчилари тартибли ўйин намойиш этмоқда. Вакилларимиз яхши прессинг уюштиряпти.

  • 3'

    Саудияликлар дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. Олға, йигитлар!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Жамоамиздан мазмунли ўйин кутиб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
16/04/2021 05:07
Агмк курашувчан жамоа! М.Косимов Сизга омад!