Таркибида Азиз Ғаниев ўйнайдиган, ОЧЛ финалчиси, "Пахтакор"нинг рақиби "Шабаб Ал-Аҳли" ҳақида

Бирлашган Араб Амирликларининг “Шабаб Ал-Аҳли” клуби 1970 йили маҳаллий учта клубнинг бирлашиши натижасида ташкил этилган.

“Шабаб Ал-Аҳли” уй учрашувларини Дубайдаги “Ар-Рашид” стадионида ўтказади. Ушбу ўйингоҳ ўз бағрига 18000 мухлисни сиғдира олади.

Жамоа БААнинг 7 карра чемпиони: 1974/75, 1975/76, 1979/80, 2005/06, 2008/09, 2013/14, 2015/16, 8 карра кубок соҳиби: 1975, 1977, 1988, 1996, 2002, 2004, 2008, 2013. 4 бор БАА Лига кубоги (2011–12, 2013–14, 2016–17, 2018–19), 4 марта БАА Суперкубоги ғолиби (2009, 2013, 2014, 2016).

2015 йили ОЧЛ финалида иштирок этган дубайликлар ҳал қилувчи баҳсда Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубига имкониятни бой бериб қўйган. БААдаги биринчи финалда ҳисоб очилмаган. Жавоб учрашувида эса, мезбонлар Элкесоннинг ягона голи эвазига бош совринни қўлга киритган. Ушбу учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб борганди.

“Шабаб Ал-Аҳли” ўтган мавсум БАА Про-лигасида 2-ўринни эгаллаганди. Бу мавсум эса турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда.

Ушбу жамоа таркибида ҳамюртимиз Азизжон Ғаниев тўп тепади. Бундан ташқари, амирликлар таркибида бразилиялик Карлос Эдуардо ҳамда Леонардо, испаниялик Педро Конде ва аргентиналик Федерико Картабиа каби кучли легионерлар жам бўлган. Осиёнинг машҳур футболчиларидан бири Аҳмад Халил ҳам дубайликлар шарафини ҳимоя қилади.

"Пахтакор"га қарши Тошкентда кечган дастлабки қарама-қаршиликда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган ва жамоанинг аргентиналик устози Родольфо Арруабарена истеъфога чиқарилган. Ушбу беллашувда Жалолиддин Машарипов ва Драган Черан араблар дарвозасини ишғол этган бўлса, Педро Конде "Шабаб Ал-Аҳли"нинг ягона голига муаллифлик қилган.

Ҳозирда, "шерлар"нинг рақибини испаниялик Жерар Сарагоса бошқаради. 38 ёшли мутахассис Грузиянинг "Торпедо" ва "Локомотив" клубларида бош мураббий сифатида иш олиб борган. Кейинчалик, Қатарнинг "Ал-Райян" жамоасида ишлаган бўлса, 2018/19 йилги мавсумда Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клубида ёрдамчи мураббий вазифасини ўтаган. Шу йилнинг июнидан бошлаб, Азизжон Ғаниев жамоасига бош мураббийлик қилиб келмоқда.

"Шабаб Ал-Аҳли"нинг ОЧЛ учун рўйхатдан ўтказган футболчилари:

Дарвозабонлар:
1. Жамол Исмоил;
17. Ҳассан Ҳамза;
55. Мажид Носир;

Ҳимоячилар:
2. Салмин Ҳамис;
4. Муҳаммад Марзуқ;
5. Волид Аббос;
9. Абдулазиз Ҳайкал;
19. Марван Ал Ватани;
20. Юсуф Жабер;
21. Муҳаммад Жабер;
29. Омар Аҳмад;
33. Халифа Муборак;
37. Аҳмад Абдуллоҳ;

Ярим ҳимоячилар:
3. Карлос Эдуардо (Бразилия);
6. Азиз Ғаниев (Ўзбекистон);
7. Исмоил Ал Ҳаммади;
8. Волид Ҳуссайн;
15. Абдулла Нақби;
16. Саид Ал Блуши;
30. Муҳаммад Жума;
42. Леонардо (Бразилия);
62. Абдулазиз Сангур;
77. Аҳмад Ал Ҳашми;
78. Эйд Хамис;
88. Мажид Ҳассан;

Ҳужумчилар:
10. Педро Конде (Испания);
11. Аҳмад Ҳалил;
34. Ҳариб Абдуллоҳ;
95. Рашид Суҳайл;

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Iphone
20/09/2020 13:13
Urb tasha shabab bu pederatsiya oyimchalarini buni finalga borganiyam bir tign guruxdan chiqolmagani yaxshi bu obergan kvotalarini toshkan klublariga ulashkandan kura chiqolmay yoq bup ketkani yaxshi masalan deylik
2018 yil navbaxor 3 chi urinni oldi kubokda agmkga qoberdi ataylap
2019 sugdiyona chiqishi keregidi bunyodkorga oxirida qoberdi qisqasi xammasi keliship quyilgan senariy asosida ketyapti undan kura yep kegani yaxshi bu qumrusqalani