Таркибини янгилаётган “Наполи” Бразилиядан супер футболчи олиб келмоқда

“Наполи” Бразилиянинг “Гремио” клуби билан жамоа ярим ҳимоячиси Эвертон Соареснинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

“Гремио” 24 ёшли  истеъдодли футболчиси учун 35 миллион евро сўради ва бу сумма италияликларга маъқул келди. Трансфер июнь ойининг дастлабки кунлари расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Эвертонга италиялик мутахассис Карло Анчелотти бошқараётган Англиянинг “Эвертон” жамоаси ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

“Наполи” ўз футболчисини “Барселона” ва “Реал“га беришга рози бўлди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!