Тартиб-интизом қўмитаси: Бабаянга нисбатан чора қўлланилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Навбаҳор” учрашуви якунлангандан сўнг “Навбаҳор” футбол клубининг бош мураббийи Самвел Бабаян билан маҳаллий мухлис ҳамда ОАВ вакили иштирокида вужудга келган вазият ўрганиб чиқилди.
2022 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Навбаҳор” учрашуви комиссаридан келиб тушган билдиргига асосан, “Навбаҳор” футбол клубининг бош мураббийи Самвел Бабаян учрашув якунлангандан сўнг матбуот анжумани залига кириш чоғида маҳаллий мухлис билан тортишгани, мазкур ҳолатни ўзининг телефони орқали видео тасвирга тушириб турган ca сайти фотомухбирини кўриб қолгани, Самвел Бабаян ўз ёрдамчиларига ушбу телефонга ёзилган видео материални ўчиришини буюргани, ёрдамчилари эса журналистга тазйиқ ўтказиб телефондаги ёзувларни ўчиртиришга мажбур қилгани аниқланди.
Мазкур вазият Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи Самвел Бабаян, ca сайти фотомухбири, ушбу сайт журналисти иштирокида кўриб чиқилди. Йиғилишда тарафларнинг кўрсатмалари, тақдим этилган маълумотлар асосида Самвел Бабаян этика қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган, деб топилди.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Самвел Бабаянга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Шунингдек, қўмита барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларга мурожаат қилиб, ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, оғир-вазмин ва профессионал бўлишга чақиради.
Фикрлар
Рузикул Бердиев судьяни урдилар майдон ичида, Самвел Бабаянда майдондан ташкарида бир мухлис билан огзаки тортишув булган.
Энди Сизга савол: канака килиб бу икки хар хил вазиятга бир хил чора куриш мумкин - яъни четлатиш?!
Агар Бабаян хам кимгадир майдон ичида ТВ камералари кузатуви остида кул кутарган булсаю чора курилмаса бу бошка гап - шунда солиштирсангиз буларди.