Тарвер: "Нганну икки бор мағлуб бўлиб хам энг бой боксчига айланиши мумкин"

Ярим оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Антонио Тарвер супер оғир вазн тоифасининг собиқ етакчиси Энтони Жошуа(27-3, 24 КО) ва аралаш яккакураш юлдузи Фрэнсис Нганну(0-1) ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.

"Жошуа зарбаларни унчалик яхши бера олмайди, биз буни биламиз, шунинг учун бу жанг мени хавотирга солмоқда. Энтонида йўқотадиган нарсалари бор, лекин Нганнуда ундай эмас. Шунинг учун у, бемалол, Тайсон Фьюри билан рингга чиқди, энди эса Жошуа билан жанг қилади. Фрэнсис - биз боксда ҳеч қачон кўрмаган янгилик бўлди. У хаттоки, икки бор мағлуб бўлиб ҳам энг бой боксчига айланиши мумкин”, – деди Тарвер Boxing King Media You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа - Нганну жанги 8 март куни Ар-Риёддаги бокс оқшомида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!