
Тайсон Фьюри боксга қайтмайди(ми?)
Таниқли чарм қўлқоп устаси Тайсон Фьюри боксга қайтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
"Боксга қайтганим ҳақида жуда кўп гап-сўзларни эшитдим. Ҳозир барчасига ойдинлик киритмоқчиман. Мен нафақадаман ва шундай қоламан. Бирор инсонга ниманидир исбот қилишга мажбур эмасман. Менинг қандай боксчи бўлганимни ҳамма билади. Бундан ташқари энди қайтишимдан ҳам фойда йўқ" - деди "Лўлилар қироли".
Эслатиб ўтамиз, Фьюри январь ойида фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Апрел ойи бошида эса унинг Энтони Жошуа билан жанг бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Комментарии