Тайсон Фьюри ҳамда Отто Валлин ўртасидаги жанг статистикаси эълон қилинди

Мазкур жангда швециялик чармқўлқоп устаси зарбалар аниқлиги борасида рақибидан устун бўлган. Отто “жеб” зарбаларини 165 маротаба йўллаган, уларнинг 43 таси (26 %) аниқ бўлган. Фюри эса олдинги қўли билан 289 бора зарба берган бўлиб, уларнинг 52 таси(18%) манзилга тўғри етиб борган экан.

Валлин 169 маротаба тайёрланган зарбаларини йўллайди, улардан 84 таси (50%) аниқ бўлган. Тайсонда эса бу ҳолат, 362 та зарба 127 таси (27%) аниқ кўриниш олади.

Умумий натижага эътибор қаратадиган бўлсак, Фьюрида 651 зарба, уларнинг 179 таси (27 %) фойдали бўлади. Отто Валлинда эса, 334 та зарба, 179 таси (38 %) аниқ бўлганлиги маълум қилинган.