Тайсон Фьюри ҳамда Уайлдер ўртасидаги трилогия санаси маълум бўлди

“Top Rank” менежери Бред Жейкобс оғир вазн тоифасидаги Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги учинчи жанг борасида гапирди.

“Биз 19 декабрга эътибор қаратамиз. Умид қиламанки, у пайтга қадар бутунжаҳон одатий ҳолатга қайтади. Энди, биз бутун дунё бўйлаб, ушбу тадбирни ўтказиш учун энг яхши жойни қидирмоқдамиз ”, - деди Жейкобс.

Маълумот учун, улар ўртасидаги биринчи тўқнашувда дуранг қайд этилган бўлса, реванш жангида Фьюри рақибини муддатидан аввал мағлуб этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!