Тайсон Фьюри Отто Валлинни мағлубиятга учратди

  • 15 сентябрь, 2019, 10:25
  • 0
  • Бокс

Бугун, барча профессионал бокс ихлосмандлари диққат эътиборини АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳри T-Mobile аренасида ташкил этилган профессионал бокс кечасига қаратган бўлса ажаб эмас. Чунки, супероғир вазннинг ҳақиқий мўжизаси сифатида эътироф этиладиган британиялик Тайсон Фьюри швециялик Отто Валлинга қарши рингга кўтарилди. Ҳозиргина якунига етган мазкур қарама-қаршиликда тажрибали Фьюри 12 раунд якунларига кўра, (118:112, 117:111, 118:112) ҳисобида швед боксчиси устидан ғалаба қозонди. Отто эса, фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.

1329601_20190915085233

Аслида, швециялик чармқўлқоп устаси ёмон ҳаракат қилмади. Жангнинг биринчи раунди асосан бир-бирини текшириш билан якунланди. Отто дастлабки сониялардан ринг марказини эгаллашга ҳаракат қилди ва буни уддалади ҳам. Фьюри асосан иккинчи рақам остида ўз омадини қидирди.

Иккинчи раунд Валлиннинг ажойиб "кросс" зарбаси орқали бошланди. Жанг сценарийси эса, ўша-ўша эди. Аммо,раунднинг ярмига келиб, энди ташаббус Тайсон томонга ўтди.

Учинчи раундда британиялик ўзини эркин ҳис қила бошлади ва жанг назоратини ўз қўлига олди.

Без названия (3)

Тўртинчи раунд тенг курашлар остида ўтди. Лекин, бирорта аниқ зарба йўллай олишмади. Ҳар иккиси ҳам эҳтиёткорликка эътибор қаратдилар.

Бешинчи раундда Фьюри битта "кросс" ва бир "хук" зарбасини ўтказа олди. Отто эса асосан зарбаларни жигарга йўллашга ҳаракат қилди. Ҳакам ушбу раундлар давомида умуман "клинч"га имконият бермади.

Олтинчи раундда швед боксчисининг битта аниқ зарбаси Фьюрини саросимага солиб қўйди. Қолаверса британ қошидан ҳам жароҳат олди. Умуман олганда Отто ажойиб ҳаракат қилди. Мазкур раунддан бошлаб, боксчиларда жисмоний толиқиш ҳам кўзга ташлана бошлади.

Еттинчи раунд эса аксинча Тайсон Фьюри устунлигида ўтди. У бир нечта аниқ зарба йўллай олди.

 Саккизинчи раундда ҳам фаоллик британияликда бўлди. У "клинч"да рақибини қийнаб ташлади. Яқин масофдан жанг олиб бориш қулай эканлигига ишонч ҳосил қилди.

Тўққизинчи раундда Фьюри тўлиқ устунлик қилди. Бир нечта аниқ зарбалар йўллай олди. Раунд сўнгида жуда кучли зарбаси ҳам аниқ нишонга етиб борди. Оттони бонг қутқариб қолди.

Ўнинчи раундда ўша аввалги йўлланган зарбанинг асорати билинди. Тайсон кетма-кет зарбалар йўллади. Шундай бўлсада, бу активлик ҳам швед боксчисини мувозанатдан чиқара олмади.

fury_wallin

Ўн биринчи раундда Валлинда умуман куч қолмагандек таассурот уйғотди. Қолаверса, у ҳам қошидан жароҳат олди.

Кутилмаганда жанг сўнгида Отто жонланди ва кетма-кет зарбалар йўллашга ҳаракат қилди. Фьюри эса, деярли ҳимоя билан овора бўлди. "Клинч"га кириб, қарши ҳужумда бир икки "жеб" зарбалари билан чекланди ҳолос. Шундай бўлсада, у жангни ўз фойдасига ҳал қила олди.

Жанг якунида, сўз олган Тайсон Фьюри WBC чемпиони Деонтей Уайлдерни жангга чорлади.

Эслатиб ўтамиз: Мазкур боксчиларнинг биринчи учрашувида дуранг қайд этилган эди.

maxresdefault_5

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!