Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди
Супероғир вазн тоифасида WBC чемпион Тайсон Фьюри (34-0-1,24 КО) Саудия Арабистони пойтахтига етиб келди. Британиялик боксчи 18 май куни Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони, украиналик Александр Усикка қарши мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, “Лўлилар қироли” номи билан машҳур Тайсон Фьюри ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида камерунлик собиқ UFC чемпиони Френсис Нганнуга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг алоҳида қарори билан ғалаба қозонганди. Тайсон профессионал боксда 34 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган (24 таси нокаут билан). Ҳисобида битта дуранг бор.
Фикрлар