Тайсон Фьюри WWEдаги дебюти учун даҳшатли гонорарга эга бўлади! Аммо бу борада иккинчи, рекордчи эса...

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри рестлингдаги (World Wrestling Entertainment,)  дебют жанги учун 15 млн доллар олади. Маълумки, Фьюри мазкур йўналиш бўйича 31 октябрь куни Саудия Aрабистонида Браун Строумэнга қарши жанг қилади.

Яна бир эътиборга молик жиҳати, бу борадаги энг кўп гонорарни қўлга киритиш борасида ҳам британиялик боксчи иккинчи ўринга кўтарилиб олди. У энди фақатгина беш вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезердан ортда қолмоқда. 2008 йилда Флойд “Биг Шоу”(Пол Рэндалл Уайт II )ни мағлуб этган ва бу учун америкалик боксчи 20 млн долларни қўлга киритганди.