Тайсон Фьюри халқаро қидирувдаги шахс билан алоқадорлиги сабаб АҚШʼга киришига тақиқ қўйилди

Профессионал бокс оғир вазн тоифасида WBC чемпиони "Лўлилар қироли" Тайсон Фьюри ҳозир АҚШда жанг қила олмайди, чунки унинг мамлакатга кириши тақиқланган. Бунга Фьюрининг Даниэль Кинахан билан муносабати сабаб бўлган.

44 ёшли Даниэль Кинахан Ирландияда ва қисман Испаниянинг Марбелла шаҳрида жойлашган йирик наркокартел - Кинахан картельининг раҳбари. Ушбу бизнеснинг асосчиси Даниэльнинг отаси - "Чик Дон" лақабли Кристофер Кинахан эди.

Аммо, шу билан бирга, Даниэль Кинахан бокснинг ашаддий мухлиси ҳисобланади.

2012 йилда Метю Маклин билан биргаликда боксчиларга менежмент хизматини кўрсатувчи МТК Глобал компаниясига асос солган. Улардан энг машҳур мижозлари: Тайсон Фьюри, Билли Жо Сондерс, Карл Фремптон, Мартин Мюррей ва UFC жангчиси Даррен Тилл.

Жорий йилнинг апрель ойида Кинахан халқаро қидирувга берилгани сабабли МТК Глобал ёпилди. Қўшма Штатлар унга алоҳида қизиқиш билдирмоқда, уни қўлга олиш учун 5 миллион доллар тўлашга тайёр.

Шу билан бирга, унга алоқаси бор дея топилган 600 нафар инсон Америка Қўшма Штатларига киришига тақиқ қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!