Тайсон Фьюрини фикрига кўра фақат битта жангчи Жон Жонсни мағлуб эта олади

  • 22 сентябрь, 2023, 11:30
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри UFC чемпиони Жон Жонсни мағлуб қила оладиган жангчи ҳақида гапирди.

"Жонс - ММAдаги Тайсон Фьюри. Уни мағлуб этишнинг иложи йўқ. У барча даврларнинг энг буюк жангчиси ҳисобланади. Уни ким мағлуб қила олишини ҳам билмайман. Бошқа тарафдан олиб қаралса, Владимир Кличкони ҳам ҳеч ким мағлуб эта олмаса керак деб ўйлагандилар. Aгар, Жонсни кимдир мағлуб қила олса, бу Том Aспиналл бўлади. Бошқа ҳеч ким", - деди Тайсон Фьюри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!