Тайсон ва Жонс қарама-қаршилигида ҳакамлар бўлмайди

CHERY AUTO

Афсонавий Майк Тайсон ва Рой Жонс ўзаро тўқнаш келадиган жанг қоидалари маълум бўлди.

Tecno

CSAC раҳбари Энди Фостер кўргазмали жангнинг қоидалари ҳақида маълумот берди.

"Улар ҳаракат қилишлари ва пул ишлаб олишлари мумкин, лекин мен уларга дарҳол айтдим - агар бирор-бир муаммо бўлса, жангни тўхтатамиз. Улар бокс қўлқопларида бўлади, бош кийим кийишмайди. Бундан ташқари, бизда ҳакамлар ҳам бўлмайди, шунинг учун жангда нокаут содир бўлмаса ёки кимдир жангни давом эттира олмаса, техник ғолиб аниқланмайди," - деди Фостер.

Бироз аввал, Тайсон - Жонс жанги 12 сентябрь куни бўлиб ўтиши эълон қилинганди.

Comments

You must be logged in to commet!