"Tbilisi Grand Slam 2026" турнири. Бугун 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз!

Грузия пойтахтида "Tbilisi Grand Slam 2026" турнирининг илк кунги беллашувлари бўлиб ўтади.  

Cоат 11:00 да бошланадиган саралаш блокида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили ҳам медаллар йўлидаги юришини бошлайди. Бугун эркаклар ўртасида -60, -66 кг, аёлларда эса -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади

Бугун курашадиган дзюдочиларимиз:

-48 кг: Улбусин Ҳакимова — Лаура Эспадина (Франция) 

-52 кг: Сита Кадамбаева — Наоми Ван Кревел (Нидерландия)

-57 кг: Райҳона Маматова — Тсендбазар Машбат (Мўғулистон) 

-60 кг: Самариддин Қўчқоров — Мишел Аугусто (Бразилия)  

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев — Торнике Гигаури (Грузия)

-66 кг: Азизбек Ортиқов — Эрбол Абасбеков (Қирғиз Республикаси)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!