Тебас Арбелоанинг ҳакамлик ҳақидаги гапларига жавоб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоанинг ҳакамлик борасидаги фикрларига муносабат билдирди.

Аввалроқ Арбелоа "Жирона"га қарши ўйиндаги каби ҳолатлар сабаб "Реал" учун Чемпионлар лигасини ютиш Ла Лигага қараганда осонроқ эканини айтган эди.

10 апрель куни Ла Лига доирасида "Реал' ва "Жирона" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувнинг 88-дақиқасида Килиан Мбаппе жарима майдонида йиқилган вазиятда ҳакам “Реал” фойдасига пенальти белгиламади.

"Мен Арбелоанинг бундай фикрларини аввал ҳам эшитганман. Аввалига бир гапни айтади, кейин бошқасини ва ҳоказо. Бошқа фикрдаги инсонлар ҳам бор.

Ўйлайманки, “Реал” курашни давом эттириши керак. Чемпионат ҳали якунланмади, очколар етарли ва фарқни қисқартириш мумкин. Ишонаманки, “Барселона” барча ўйинларда ғалаба қозона олмайди, ҳар ҳолда катта фарқ билан эмас. Ҳали курашни давом эттириш учун имконият бор.

Агар у “Жирона”га қарши ўйин ҳақида гапираётган бўлса, яқинда улар “Бавария”га қарши ўйиндаги ҳакам ҳақида ҳам гапиришган. Худди шу ҳолат, фақат бу сафар “Бавария” билан, чунки у ҳакам словениялик эди", — деди Тебас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!