Тедди Атлас Тайсон 13 ёшида 17 ёшли боксчини қандай нокаутга учратганини айтиб берди
Машҳур бокс мураббийи Тедди Атлас таниқли америкалик собиқ боксчи Майк Тайсоннинг илк жанги ҳақида сўзлаб берди. Атласнинг сўзларига кўра, 13 ёшли Тайсон ўзидан тўрт ёш катта бўлган рақибига қарши бокс ўтказиши керак эди.
“Вақти келиб, жанг қилишга тайёр бўлганида, мен уни Бронкслик йигитларга қарши қўйдим. Бу вақтга келиб Тайсоннинг вазни 90 килограммга етганди. Менимча, у ўша пайтда 13 ёшда эди. У билан жанг қилиш учун унинг ёшидаги оғир вазн тоифасини эса ҳеч қаердан топиб бўлмасди. Шу сабабли уни 17 ёшли йигитга қарши қўйишимга тўғри келди. Менга Майкнинг ёшини ёзишни айтишди, мен у 13 ёшда эканлигини ёздим ва улар эса жавоб беришди:
"Тедди, аҳмоқлик қиляпсиз". Мен айтдимки: "Яхши,унда мен сизни хурсанд қилиш учун Тайсонни 18 ёшда деб ёзаман." Жанг бошланди. Рақиб Тайсонни дарҳол нокаут қилмоқчи эди. Аммо бир дақиқа ичида Майк унга нималарга қодирлигини кўрсатди ва зарбалар комбинациясини йўллади. Тўсатдан рақиб бурчак қамалиб қолди ва шу онда Тайсон кучли зарба билан жангни ниҳоясига етказди. Бу худди Голливуд киноларига ўхшарди”, — дея Атлас сўзларини келтиради talkSPORT.
Фикрлар