Тедеско: Кокорин бўлмаса, Ўрунов бор!
“Спартак” бош мураббийи Доменико Тедеско жамоанинг янги футболчилари, хусусан аввалги даражасида ўйнай олмаётган Александр Кокоринга бўлаётган танқидларга жавоб берди.
- Футболчининг шахсий ҳаётига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мураббий ҳам ўйинчининг шахсий ишлари майдондаги ўйинига таъсир ўтказмагунча индамайди. Кокорин ҳам яхши шуғулланяпти. Айрим учрашувларни бошланғич таркибда бошлади, баъзи ўйинларда захирадан тушди. Гап битта Кокоринда эмас. У бўлмаса, Остон Ўрунов бор, Соболев, Понсе ва Бакаев ҳам шу ерда. Ҳар бир ўйиндан олдин майдонга кимни тушириш борасида қийин танловга дуч келамиз. Танлов шарти битта - қандай ўйнасак, ютамиз!, - деди Тедеско.
Россия премьер-лигасида учинчи ўринда бораётган “Спартак” навбатдаги учрашувини 21 ноябрь куни ўз майдонида “Динамо”га қарши ўтказади.
Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Фикрлар