Тедеско Ўруновнинг бошқа футболчиларда йўқ хислатини айтди. “Спартак” нима қилмоқчи?

Қишки трансферлар даврида ҳар бир жамоадан ўзгариш ва янгиликлар кутилади. Жорий мавсумда Росси премьер-лигасида чемпионлик ва Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган “Спартак”, биринчи навбатда, ўз таркибини тартибга солиб олиши керак. Бу жараёнда турли ўзгаришлар бўлиши табиий ҳол.

Легионерлар “Спартак”да доим муҳим ўрин тутган. Ҳозир ҳам жамоада умумий ҳисобда тўққиз нафар легионер бор. Доменико Тедеско уларнинг биридан воз кечиши керак. Чунки Россия премьер-лигаси регламентига кўра, бир клуб кўпи билан саккиз нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказиши белгилаб қўйилган.

Айнан мана шу лимит туфайли кўпчилик жамоа асосий таркибига кира олмаётган ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновнинг кетишини кутмоқда. Қизиғи шундаки, “Спартак” раҳбарияти ҳамюртимиз трансферини “Рубин”га сотмади, “Уфа” ижарага сўраганида бермади. Москваликларнинг бу хатти-ҳаракати Ўрунов уларга керакдай таассурот уйғотмоқда.

427e4ded80886425

Бундан ташқари, “Спартак”нинг айрим легионерларига хориждан таклифлар бор. Балки клуб хўжайинлари воқеалар ривожини кутаётгандир. Яъни, қайсидир легионер хориж клубига мақбул нархга трансфер қилинса, кетиши кутилаётган Остонга жой очилиши мумкин. Охирги вариант сифатида қайсидир легионерни “Спартак-2” жамоасига ўтказиб, Миллий футбол лигасида ўйнатиш имконияти қолмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати, жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско Остон Ўруновнинг бошқа футболчиларда учрамайдиган хислатлари кўп эканини таъкидламоқда. Яқинда журналистлар ундан “Ҳамма Ўруновнинг трансферини танқид қиляпти. Остон “Спартак”ни кучайтиришига ишонасизми?”, деб сўрашди.

Жаврб қуйидагича бўлди.

- Асосий таркибга кириш қийин масала. Майдон марказида ўйнайдиган футболчиларимиз ўртасида рақобат жуда кучли. Алекс Крал, Наиль Умяров, Роман Зобнин, Зелимхан Бакаев, Виктор Мозес, Остон Ўрунов, Йоррит Хендрикс бор. Қаранг, зўр ўйинчиларимиз қанча. Ўрунов анча ёш. У бор кучини бериб шуғулланяпти. Ўқув-машғулот йиғинларини зўр ўтказяпти.

Биз унинг бошқалардан кучли томонларини яхши биламиз. Майдоннинг ўзида тўпни эгаллаган ҳолда турли вариантлар қидирадиган ва рақибни бирга бир ҳолатда алдаб ўта оладиган ўйинчилар жуда кам. Остон бу ишларни яхши уддалайди ва шунақа вазиятларни ҳал эта олади.

Бироқ, ҳозирча у майдондаги позициясини йўқотиб қўймоқда. Масалан, биз уни 10-рақам ўйнайдиган ҳудудга ташласак, у 6-рақам бажарадиган вазифаларга киришиб кетяпти. Тўпни олдинга эмас, ён томонга узатяпти.

Ўрунов рақиб дарвозасига яқинроқ ўйнаши керак. Агар шу ҳудудда унга аниқ пас оширилса,  Остон кўп нарсага қодир эканини кўрсата олади. Унинг жисмони қуввати зўр ва энергияси кўп. “Спартак”да ҳар бир футболчи ўз имкониятига эга бўлади, - деди Доменико Тедеско.

large_117

Остон Ўрунов айни пайтда “Спартак” жамоаси таркибида Бирлашган Араб Амирликларида биринчи ўқув-машғулот йиғинларини ўтамоқда.

Воқеалар ривожини sports.uz порталида кузатиб боринг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!