
Теҳрон дербисида Жепаровнинг "Истиқлол"и "Персеполис"дан устун келди
Бугун Эрон Про-лигасида 25-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган "Истиқлол" клуби ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубининг ОЧЛдаги рақиби - "Персеполис"ни қабул қилди.
Афсонавий "Озоди" стадионида кечган Теҳрон дербисида "Истиқлол" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жепаров одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади.
"Истиқлол"нинг бугунги ғалабадан сўнг жамғарган очколари сони 41 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. "Персеполис" эса 57 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Эрон Про-лигаси. 25-тур
"Истиқлол" - "Персеполис" 1:0.
Фикрлар