Темур Гиязов "Йилнинг энг яхши паралимпиячиси" дея эътироф этилди
Мазкур тадбирда йил давомида спорт соҳасида салмоқли ютуқ ва муваффақиятларга эришган, ватанимизнинг халқаро майдондаги шуҳратини юксалтиришга ҳисса қўшган, ўзининг ватанпарварлиги ва фидойилиги билан ўрнак бўлган спорт соҳаси вакиллари 20 та номинация бўйича тақдирланди.
Пара атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Темур Гиязов “Йилнинг энг яхши паралимпиячиси” дея эътироф этилди.
Темур Гиязов 2019 йилги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган ҳолда, Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланмани олган эди.
Фикрлар