Темур Исмоилов Маррейнинг ҳамюртини бир дақиқада таслим қилди

CHERY AUTO

Грецияда теннис бўйича эркаклар ўртасида бошланган "Фьючерс" турнирида қизиқ воқеа юз берди.

Tecno
 

Асосий тўрнинг дастлабки босқичида ўзбекистонлие теннисчи Темур Исмоилов Буюк Британия вакили Килан Оклей билан куч синашди.

Учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаган ҳамюртимиз дастлабки сетнинг биринчи геймини бир дақиқа ичида ўз фойдасига ҳал қилди. Ўзбек теннисчисидан бундан шиддатли ўйинни кутмаган европалик ракетка устаси учрашувни давом эттиришдан бош тортди.

Бир дақиқа ўйнаган Темур Исмоилов жаҳон тенниси тарихида энг тезкор ғалабага эришди ва биринчи бўлиб кейинги даврага ўтди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!