Темур Кападзе: "Мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб турганини қалбан ҳис қилдик"

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзе иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

Авваламбор, Ассалому алайкум! Бутун ўзбек халқини ғалаба табриклайман. 

Бугун анча қийин ғалабани қўлга киритдик. Боиси, Япония Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Қисқа вақт ичида уларни ўрганишга ҳаракат ҳаракат қилдик.

Шогирдларимга ирода ва матонат учун раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳар томонлама рақибдан устунлик намойиш этишди.

Албатта, бизни қўллаб-қувватлаб турганларни қалбан ҳис қилдик. Мақсадимиз жуда ҳам юқори эди. Шунинг учун ҳам бўш стадион бизга у қадар жиддий муаммо туғдира олмади. Муҳими, олдимизда турган яни бир вазифани муваффақятли бажардик.

Бу каби муҳим баҳсларда бир-иккита вазият ҳал қилади. Кўрган бўлсангиз, рақиб бунгача атиги биттагина тўп ўтказиб юборганди. Бироқ биз уларнинг хато қилишини билардик. Шундай ҳам бўлди.

Нафақат ярим финал, балки финални ҳам "Пахтакор" стадионида ўтказилишини истагандим. Боиси, у ерда майдон ҳолати яхшироқ. Сир эмаски, "Бунёдкор" стадионида чим сифати ҳамда ҳаво босими бироз ноқулай. Буни шогирдларим ҳам сезиб турибди. Афсуски, бу ОФКнинг қарори. Финални ҳам шу стадионда ўтказишга мажбурмиз. Ўтган сафарги беллашувдан кейин "Пахтакор" майдонида ўйнай олмаслигимиз аниқ бўлди. Сабаби, арена сифати талабга жавоб бермас экан.

Финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Бу катта нарса. Саудия билан худди шу турнир саралашида ҳам учрашганмиз, уларнинг ҳам, ўзимизнинг ҳам кучимизни яхши биламиз. Менимча, ғалаба қозона оламиз!

2018 йилда футболчиларимиз Осиё чемпиони бўлган. Бизга ҳам чемпион бўлиб, мухлисларни хурсанд қилиш насиб қилсин.

Турнир стартидан бери шогирдларимга мухлислар биз учун босим эмас, аксинча, мотивация эканини тушунтириб келдим. Улар ҳам аста-секинлик билан бунга ўрганиб боряпти. Биз томошабинлардан босим эмас, кўпроқ куч олишга ҳаракат қилдик.

Тўғриси, бугун трибуналар тинч бўлгани учун шогирдларим кўрсатмаларимни тўлиқ эшитди. Бу ҳам яхшиликка бўлди!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998912090990
15/06/2022 23:59
Финалда омад! Ўзбекистон чемпионликни тантана қилсин.
Anvar Abduazizov
16/06/2022 11:01
Inshaalloh chempion bo‘lsin. Futbolchilarimiz.
. мансур
16/06/2022 04:04
Темур отангизга, яъни Тоҳир акага минг раҳмат, ўзбек футболининг ҳақиқий кучини айнан сиз кўрсатиб беришингизга, Ўзбекистонни келажакда Олимпиада ва ЖЧга айнан сиз олиб чиқа олишингизга чин дилдан ишонамиз, яшанг!
Mirkamol Miraxmedov
15/06/2022 23:53
Raxmat Temur aka sizga ham