Темур ўз иродасини намойиш этди
Ads

Айни кунларда Беларус пойтахти Минск шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг биринчи даврасида ҳамюртимиз Темур Исмоилов мезбонлар вакили Алексей Хомичга қарши кортга чиқди.

Дастлабки сетни 0:6 ҳисобида бой берганига қарамасдан Темур ўз иродасини намойиш этиб, кейинги икки сетни ўз фойдасига хал этди.

Бугун шунингдек, Шониғмат Шофайзиев ҳам яккалик баҳсларида кортга чиқиши режалаштирилган.