Темурдан яна бир сенсация ёхуд ҳамма лол қолди

 
Қозоғистонда "Челленжер" туркумига кирувчи "Capital Cup - 2016" халқаро турнирида ҳамюртимиз Темур Исмоилов кўрсатаётган ўйин мухлису матахассисларни лол қолдирмоқда.
 
Турнирдаги иштирокини саралашдан бошлаган ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи, асосий тўрга қўшилгач, ўзидан тажрибали рақибларини бирма-бир мусобақадан чиқариб юбормоқда.
 
Дастлабки босқичда мезбонлар вакили Тимур Хабибулинни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этган ҳамюртимиз иккинчи даврада кучли теннисчи - учинчи рақамда сараланган россиялик Александр Кудрявцевдан 6:1, 4:6, 6:4 ҳисобида устун келди.
 
Чорак финалда Теумурга яна бир сараланган теннисчи - россиялик теннисчи Александр Бублик рўбарў келди.
 
Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган баҳсда Темур Исмоилов 7:6, 6:4 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўлланма олди.
 
Энди Темур финалга чиқиш учун мамлакатимизнинг энг кучли теннисчиси Денис Истомин билан рақобатлашади. Учрашувда ким ғолиб бўлишидан қатъий назар ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон теннисчиси бўлади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!