Темурхўжа Абдуҳолиқов: Туркия даражасидаги терма жамоага қарши ўйнаш мен учун жуда қизиқ

Хабарингиз бор, эртага  Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича бугун мазкур баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер билан бирга ҳужумчи Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳам иштирок этди ва ўзининг ушбу ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.

Темурхўжа Абдухолиқов:

- Эртага бизни Туркия терма жамоасига қарши жуда қизиқарли учрашув кутиб турибди. Шахсан, мен учун бундай терма жамоага қарши ўйнаш жуда ҳам қизиқ.

Терма жамоамизда соғлом рақобат мавжуд. Айниқса, ҳужум чизиғида ҳам мана охирги пайтларда номзод футболчилар сони ортиб, рақобат пайдо бўлди. Бу футболчилар учун ҳам, терма жамоамиз учун ҳам фойдали, деб ўйлайман. 

Эртага қизиқ ўйин бўлади. Биз ҳам учрашувга яхши ҳозирлик кўрдик. Эртага бутун Ўзбекистон халқини хушнуд этишга ҳаракат қиламиз, - деди футболчи.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!