Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клуби билан келиша олмади
Бу йил “Локомотив” сафида Суперлига доирасида 23 та ўйинда майдонга тушиб 14 та гол урган ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов келаси мавсумни қаерда ўтказиши борасида бош қотиряпти.
“Локо” билан шартномаси тугаб бораётган футболчига таклифлар бисёр. У яна легионерга айланиши ҳам мумкин эди. Гап шундаки, унга Таиланд ҳамда Қатар клубларидан таклифлар тушган ва музокаралар олиб борилган. Бироқ Абдухолиқовнинг Sports.uz мухбирига маълум қилишича, молиявий масалаларда келиша олмаган. Фақат жамоа номини ошкор қилмади. Ёдингизда бўлса, Темурхўжа 2017-2018 йилги мавсумларда Қатарнинг “Ал-Сайлия” клубида тўп сурган.
Ҳужумчи ҳозирча “Локомотив”дан кетгани йўқ ва айни пайтда Суперлигадан бир қанча таклифларни олган. Хўш, музокаралар қандай кечяпти? Бу ҳақида у барчасини ошкор қилди. Тез орада Sports.uz сайтида Абдухолиқов билан уюштирилган суҳбат ҳукмингизга ҳавола этилади.
Фикрлар