Тен Ҳаг: "Иккинчи таймда ҳисобдаги фарқни оширишимиз керак эди, шунда ҳаммаси ҳал бўларди"
Англия Премьер лигаси 7-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги қолдирилган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. МЮ бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ушбу баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйиннинг боришини назорат қилдик ва яхши гол урдик. Ҳаракатларимиз жуда чиройли бўлмаса-да, ёмон эмасди. Иккинчи таймда ҳисобдаги фарқни оширишимиз керак эди, шунда ҳаммаси ҳал бўларди.
Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборсангиз, унга реакция билдиришга вақтингиз қолмайди. Тўғри, бизда яна имконият юзага келганди, аммо бугунги беллашув бизга сабоқ бўлиши лозим.
Каземиро ўз истамаган тарзда қўполлик ишлатди, у барчасини ўнгламоқчи эди. Биз биринчи даврада "Арсенал"ни усиз мағлуб этганмиз, бу сафар ҳам шундай қилишимиз лозим",-деди нидерландиялик мутахассис.
Маълумот учун, манкунианликлар кейинги турда айнан "канонирлар"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар