Тен Ҳаг жамоасини финалга яқинлаштирган йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Англия Лига кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Ноттингем Форест"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижадан мамнунман, 90 дақиқа давомида барчасини назорат қилдик. Беллашувнинг боришини бир эпизод ўзгартириб юборди. Ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз лозим.

Рақиб тактикасини ўзгартиргани биз учун кутилмаган ҳолат бўлди, лекин барчасига тайёр туришимиз керак. Агар чемпион бўлишни истасак, ўйинимизни яхшилашимиз даркор, бундай вазиятларга кўз юмиш ярамайди.

"Ноттингем"нинг камбэк қилишига имкон бермадик. Иккинчи бўлимда зичроқ ҳаракат қилганимиз қўл келди. Жавоб учрашувида ҳам шундай ўйнашимиз лозим. Янги режалар тузиб, яхшироқ ҳаракат қиламиз, футболчилар диққатини жамлаши керак",-деди нидерландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!