Тен Хаг: Битта ёки иккитаси ўз ишини қилмаса...
Эрик тен Хаг Андре Онаннинг хатоси ҳақида гапирди.
Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўйиннинг 28-дақиқасида Лерой Сане жарима майдончаси ташқарисидан, тахминан, дарвоза марказига зарба йўллади. Онана тўпни тўхтатмоқчи бўлди ва унинг қўлидан тўп чиқиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Хатодан кейин Онана 5 та сейв амалга оширди. “Манчестер Юнайтед” 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Бу бутун жамоа ҳақида. Айни дамда биз жамоа бўлиб натижа кўрсатмаяпмиз. Шунинг учун ҳам индивидуал футболчилар кутилган ўйинни кўрсатмаяпти. Лекин бу нафақат бир футболчига, балки бошқаларга, жумладан, бош мураббийга ҳам тегишли.
Мен ҳар доим футболчиларга айтаман, биз 11 футболчи билан ҳужум қиламиз ва 11 футболчи билан ҳимояга қайтамиз.
Битта ёки иккитаси ўз ишини қилмаса, ҳаммаси тамом Бу худди карталардан уй қуришга ўхшайди. Шунинг учун гап фақат бир ёки иккита ўйинчининг ўз ишини бажариши ҳақида эмас, - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг.
Фикрлар