Тен Хаг: Гол урмасанг бўлмайди, ҳой бола!

“Манчестер Юнайтед”  бош мураббийи Эрик Тен Хаг  18 ёшли ҳужумкор футболчи Алехандро Гарначодан гол уришни талаб қилмоқда.

Бу футболчи манчестерликларнинг премьер-лигадаги охирги ўнта учрашувида майдонга тушди. Аргентиналик вундеркинд анча ишончли ўйнамоқда ва қобилияти билан мутахассислар эътирофига сазовор бўлди.

Шунга қарамай, нидерландиялик мутахассис Гарначодан кўпроқ голли вазиятлар яратиш ва рақиб дарвозасини ишғол қилишни ўрганишни талаб қиляпти.

- Гарначо истеъдодли футболчи ва у ўйинимизга ҳозирдан таъсир ўтказмоқда. У рақибга хавф сола олади. У анча фаол ва яхши ҳаракат қиляпти. Лекин ўзи ҳам гол уриши керак. Ҳужумкор футболчи сифатида номинг гол урганлар, ассистентлар ва ҳал қилувчи ҳужумни уюштирганлар рўйхатида бўлиши лозим, - деди Эрик тен Хаг.

Бош мураббийнинг талаби жавобсиз қолгани йўқ. Гарначо "Лидс"га қарши ўйинда ниҳоят рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!