Тен Хаг: "Мен Гарри Поттер эмасман"
Эрик тен Хаг Рэшфорднинг муваффақиятли ўйини ҳақида гапирди. Форвард нидерландиялик мутахассис қўл остида ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Маркус сўнгги 10 та ўйинда 10 та гол уришга муваффақ бўлган.
"Мен Гарри Поттер эмасман". Бу ишонч масаласи. Ҳар бир ўйинчи ўзига ишониши лозим. У бунинг учун курашди.
Албатта, мен ва мураббийлар штаби унга мос келадиган позиция ва ўйин структураси устида иш олиб боряпмиз.
Шундай бўлса-да, ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Маркус жуда яхши формада. Машғулотлардан сўнг ҳам машқ қилиш унинг учун одатий ҳолга айланиб бормоқда", - деди "қизил иблислар" устози.
Фикрлар