Тен Хаг: "Қарорни ўзим қабул қиламан"

2023/24 йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед"га янги сардор тайинланади. Сўнгги йилларда сардорлик боғичи Харри Магуайрга тегишли эди. Аммо ҳимоячи жуда кўп "қовун тушириши" туфайли жамоа базасидаги ўрнини йўқотди, шу боис Бруно Фернандеш кўпинча жамоанинг сардори бўлди.

“Қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг янги сардорни сайлашни ташкил қилмоқчими, деган саволга жавоб берди.

Йўқ, мен футболчиларнинг сардорликга овоз беришига йўл қўймайман. Қарорни ўзим қабул қиламан", - дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради "Goal" нашри.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” 2023/2024 йилги мавсумдаги илк ўйинини 14 август куни “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!