Тен Хаг Рэшфордга энг мақбул клубни танлаб берди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Маркус Рэшфордга қайси жамоада ўйнаш энг мақбул вариант эканини айтди.
Манбаларнинг таъкидлашича, нидерландиялик мураббий Маркусга ўзини тарбиялаган “Юнайтед”да қолиш энг тўғри танлов бўлишини уқтирган.
- Маркус учун энг яхши жой – ҳозирги жамоаси. Биз аввалига Англия Премьер-лигасида, кейинчалик бутун дунёда энг кучли бўлган жамоа тузяпмиз. Рэшфорднинг ўзи ҳам “Манчестер Юнайтед” унга энг муносиб клуб эканини тушунса керак.
Бу жамоада Маркус энг яхши ўйинларини намойиш қиляпти. У ўсишда ва ўз маҳоратини 100 фоиз кўрсатишда давом этмоқда. Ўзи жамоа учун қанчалар муҳим ўйинчи эканини яхши билади, - деди Эрик тен Хаг.
Фикрлар