Тен Хаг "Ювентус" етакчисини "Олд Траффорд"га олиб келмоқчи
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “қизил иблислар” 28 ёшли франциялик футболчини ҳали ҳам ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Манбанинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Рабьони мақтаяпти ва раҳбарият ярим ҳимоячи билан шартнома имзолай олишига умид қилмоқда.
Бироқ, таъкидланишича, айни дамда инглиз гранди футболчи билан музокараларда ҳеч қандай муваффақиятга эришмаган, чунки у учун курашда кўплаб клублар, жумладан, "Бавария" ҳам иштирок этмоқда.
Журналистнинг қўшимча қилишича, Рабьо "Ювентус" билан шартномасини узайтирмайди.
Франциялик футболчи жорий мавсум жами 46 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг “Ювентус” билан тузган меҳнат шартномаси бир ойдан кейин тугайди.
Фикрлар