Тен Хагнинг "Арсенал"га учралган мағлубиятдан жаҳли чиққан. У футболчилар ҳақида кескин гапирди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг кечаги "Арсенал"га учралган мағлубият (2:3)дан сўнг натижадан мамнун эмаслигини маълум қилди. 

"Айни пайтда менинг жаҳлим чиққан. Натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. 

Йигитларга ҳам айтдим, агар сиз совринлар ютишни, чемпион бўлишни истасангиз, фикрлашни ўзгартириш керак. Жамоа менталитетини тубдан янгилаш керак.

Шунда натижалар ҳамма ўйлагандек қониқарли бўлади. Ҳали қиладиган ишимиз кўп", - деди нидерландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!