Тенгма-тенг ўтган баҳсда Саудия Арабистонидан реванш олдик (Учрашув статистикаси)
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финал босқичи доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Биринчи голни Ҳусаин Норчаев киритган бўлса, иккинчи голга Умарали Раҳмоналиев муаллифлик қилди. Шунингдек, 70-дақиқада рақиблар аъзоси Айман Яҳё иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.
Беллашув давомида мухлислар кўп хавфли вазиятларга гувоҳ бўлмади. Зарбалар ва аниқлари сони ҳам шунга яраша. Умуман олганда, тенгма-тенг ўтган баҳсда вакилларимиз эпизодлардаги фаоллик эвазига рақибни таслим этди:
Фикрлар