Тенниc қироличаси мавқеига яраша ўйнамоқда
АҚШнинг Майами шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги "Miami Open - 2017" халқаро турнирида учинчи босқич беллашувлари якунланди.
Мукофот жамғармаси 6 993 450 АҚШ доллари бўлган мусобақада жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси Анжелика Кербер бош совринга асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Германиялик теннисчи бу гал мезбонлар вакиласини мағлубиятга учратди.
Натижалар қуйидагича кўриниш олди:
Йоханна Конта (Буюк Британия, 10) — Полин Пармантье (Франция) 6:4 6:0
Риса Одзаки (Япония, Q) — Юлия Гёргес (Германия) 7:6 6:3
Анжелика Кербер (Германия, 1) — Шелби Роджерс (АҚШ) 6:4 7:5
Саманта Стосур (Австралия, 14) — Пэн Шуай (Хитой) 4:6 6:3 7:5
Светлана Кузнецова (Россия, 7) — Тэйлор Таунсенд (АҚШ, Q) 6:4 6:2
Лара Арруабаррена (Испания) — Мэдисон Кис (АҚШ, 8) 7:5 7:5
Винус Уильямс (АҚШ, 11) — Патрисия-Мария Циг (Руминия, Q) 6:3 6:0
Симона Халеп (Руминия, 3) — Анетт Контавейт (Эстония, Q) 6:3 6:0
Фикрлар