Теннис. 23 ёшли теннисчи ATPдаги 150-ғалабасини қўлга киритди
Дунёнинг 23-ракеткаси Алекс де Минаур Стокгольмдаги турнирнинг илк даврасида Бенжамин Бонзини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Таъкидлаш керакки, шу тариқа ATP доирасидаги 254-учрашувини ўтказган 23 ёшли австралиялик теннисчи ўзининг 150-ғалабасини қўлга киритди.
Жорий йил ҳисобига кўра, Минаур ҳозирча 40 та баҳснинг 21 тасини ўз фойдасига ҳал қилган.
Фикрлар