Теннис. Дунёнинг биринчи ракеткаси иккинчи марта мағлуб бўлди

Дунёнинг 66-рақамли ракеткаси Давид Гоффен Астанадаги турнирнинг биринчи даврасида дунёнинг биринчи ракеткаси Карлос Алькарасдан устун келди (7:5, 6:3).

Таъкидлаш керакки, Алькарас рейтинг пешқадамига айланганидан буён ўтказган 3 та ўйиндан 2 тасида мағлуб бўлди. Бу унинг жорий мавсумдаги 63 ўйиндаги 11-мағлубияти бўлди.

Бу, шунингдек, Алькараснинг жорий мавсумдаги ATP 500 турнирларидаги иккинчи мағлубиятидир (15:2).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!