Теннис. Истомин ва Каримов кейинги босқичда кимга қарши кортга чиқади?
Ads

Мусобақанинг теннис баҳслари, яккалик беллашувларида иштирок этаётган Денис Истомин ва Жўрабек Каримовлар бугун чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганликлари борасида хабар берган эдик.

Теннисчиларимиз ярим финал йўлида кимлар билан тўқнаш келиши маълум бўлди. Унга кўра, Денис Истомин қозоғистонлик Александр Бублик билан, Жўрабек Каримов эса хитойлик Ву Йибинг билан баҳс олиб борадиган бўлишди.