Теннис. Шарипова/Тўлаганова жуфтлиги япониялик қизларга мағлуб бўлди
Ads

Бугун теннис мусобақасининг аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Сабина Шарипова/Ирода Тўлаганова дуэти мазкур босқичда япониялик Като Мию/Ниномия Макото жуфтлигига қарши кортга чиқди.

Афсуски, мазкур беллашувда вакилларимиз рақибларга ҳар икки сетда бир хил - 3:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлдилар ва турнирдаги юришларига якун ясашди.