Теннисда бундай ҳодиса сўнгги бор 12 йил олдин содир бўлган эди

У Чилилик Кристиан Гаринига 4:6, 7:5, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди. Зверев ўша учрашувнинг 3-сетида 2 та матчболга эга бўлган эди.

Зверев келаётган ҳафта янгиланадиган ATP рейтингида 3-ўриндан тушиб кетади ва унинг ўрнига 20 карра “Катта дубулға” турнирлари ғолиби - Рожер Федерер кўтарилиб олади. Шунда АТР рейтингини жаҳоннинг 3 та кучли теннисчиси бошқариб боради. Булар сербиялик Новак Жокович, испанялик Рафаэль Надаль ва швейцариялик Рожер Федерер. Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат сўнгги бор 2007 йил 9 июлда қайд этилган эди.

Маьлумот учун, АТР 250 Мюнхен турнирининг соврин жамғармаси 524 340 еврони ташкил этади ва мусобақа 5 май куни якунига етади.