
Тер Штеген "Барселона" сардорлигидан маҳрум этилди
"Барселона" раҳбарияти клуб посбони Марк-Андре тер Штегенни сардорликдан озод қилишга қарор қилди. Бу ҳақда "3Cat" нашри хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Флик яқин кунларда жамоага янги сардор тайинлаши керак бўлади.
Бундай қарор немис дарвозабонининг жароҳатига оид тиббий хулосани имзолашдан бош тортгани ортидан қабул қилинди. Мазкур хулоса Ла Лиганинг махсус комиссиясига тақдим этилиши зарур эди.
Клуб бу ҳолат юзасидан Тер Штегенга нисбатан интизомий иш очишга қарор қилган. Раҳбарият фикрича, бу каби низоли вазиятда футболчи жамоанинг расмий юзаси бўлиб қолиши мумкин эмас.
Фикрлар