Теренс Кроуфорд: "Каваляускас менга қарши жангни қабул қилади деб умид қиламан"

  • 16 сентябрь, 2019, 22:20
  • 0
  • Бокс

Яқиндагина юртимизга ташриф буюрган, WBO чемпиони Теренс Кроуфорд литвалик Эгидиюс Каваляускасга қарши жанг бўлишини кутмоқда.

 "Мен ушбу жанг бўлади деб умид қиламан. Рақамлар ҳақида гаплашиш учун бизда имзоланган шартнома ҳозирча йўқ.

 Мен Top Rank ва ESPN,билан учрашдим, ўйлайманки, биз барча ҳужжатларга имзо чекамиз ва жангга тайёргарликни бошлаймиз.

 Танқид? Буларнинг барчаси шунчаки гап. У мен учун биринчи рақамли рақиб. У билан жанг ўтказишим керак. У мағлубиятсиз одимламоқда, қолаверса, ҳаваскор боксда улкан тажрибага эга. 

Билишимча, у Олимпиадада икки марта иштирок этган. У қандай жанг қилишни билади ”- деди Кроуфорд.

 Эслатиб ўтамиз: 14 декабр куни Нью-Йоркда Кроуфорд ва Каваляускас жанги эълон қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!