Терма жамоа мураббийини унинг сафарда эканлигидан фойдаланиб тунаб кетишди

  • 24 сентябрь, 09:56
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Шанба куни Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинеснинг уйида ўғрилик содир бўлди.

"А Bola" нашрининг хабар беришича, жиноятчилар уйга бостириб кириб, қиймати бир миллион евродан ошиқ бўлган заргарлик буюмлари ва соатларни ўмарган. Босқин пайтида уйда қоровул ходим бўлган. У ертўлага тушиб кетгани боис, ўғриларнинг кириб келганини сезмаган, кейинчалик эса айнан у уйнинг тунаб кетилганини ва қимматбаҳо буюмлар йўқолганини аниқлаган. Мартинеснинг ўзи ўша куни сафарда эди.

Tecno

Португалия миллий терма жамоасининг мураббийи ЖЧ-2026га тайёргарликни давом эттирмоқда. Унинг шогирдлари саралаш босқичида Арманистон ва Венгрияни мағлуб этиб, гуруҳда ишончли старт олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!