Терма жамоа ўйинчиси отишма қурбони бўлди

  • 05 Sep 12:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Панама терма жамоаси ҳимоячиси Хильберто Эрнандес юз берган отишма оқибатида 26 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати расмий хабар тарқатди.

Манбаларнинг таъкидлашича, футболчи Полон шаҳрида бир гуруҳ қуролланган шахслар томонидан отиб ташланган. Босқинчилар бир гуруҳ одамларга қарата ўқ узган. Улар орасида Хильберто Эрнандес ҳам бўлган. Футболчи  ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди.

Таъкидланишича, Колон шаҳрида кейинги пайтда қотиллик жинояти кескин ошиб бормоқда. Бу гиёҳванд моддалар бозорини бўлиб олишга ҳаракатлар натижаси экани айтиляпти.

Панама футбол федерацияси Эрнандеснинг оиласи ва яқинларига, шунингдек, мамлакатнинг футбол жамоатчилигига таъзия билдиради, - дейилади федерация расмий баёнотида.

Хильберто Эрнандес Панама терма жамоаси сафида эндигина иккита учрашув ўтказган эди.

Comments

You must be logged in to commet!