Терма жамоа сардори Иордания устидан қозонилган ғалаба хусусида нималар деди?

Хабарингиз бор, Бирлашган Араб Амирликларида йиғин олиб бораётган терма жамоамиз кеча Иордания терма жамоасини ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида таслим этди. Баҳс якунига етгач, миллий терма жамоамиз сардори Ислом Тўхтахўжаев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

"Ўйин бироз асабий руҳда ўтди, деб айтиш мумкин. Сабаби, биринчи беллашувдан кейин ўзимизга келиб улгурмагандик. Аммо уларнинг камчиликда ҳаракат қилгани иккинчи таймда ўз таъсирини кўрсатди. 

Қийинчиликларга учраётганимизнинг яна бир сабаби, кўп футболчиларнинг терма жамоада янги эканлиги. Киришиб кетиш учун вақт керак бўлади. Мураббийнинг кўрсатмаларини кўпчилик тўғри тушуниб улгурмаган. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз, деб ўйлайман. 

Иордания терма жамоасида ҳам ўзгаришлар бор. Улар яхши жамоа сифатида шаклланиб боряпти. Терма жамоа сардори сифатида, албатта, масъулият юқорироқ бўлади. Ёш укаларимизга термага мослашиб кетишида ёрдам беришимиз керак. Ўзимизнинг ҳам бошимиздан шу каби жараёнлар ўтган", - деди Тўхтахўжаев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!