Терма жамоага қадам босмайман!
“Барселона” тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянг Габон терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб хабар тарқатди Испаниянинг Sport.es сайти.
32 ёшли футболчи 2009 йилдан бери миллий жамоада ўйнаб келаётган эди. Шу пайтга қадар Обамеянг ўз мамлакати бош жамоаси сафида 72 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 30 маротаба ишғол қилган.
Пьер-Эмерик Габон терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида тарихга кирган.
Обамеянг шу йилнинг январь ойидан “Барселона” шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчи “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета билан чиқиша олмагани учун “канонирлар” сафини тарк этганди. Унинг шартномаси яна уч йил амал қилади.
Фикрлар